Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ОАВ: миллиардер Искандар Маҳмудов Франциядаги манфаатларини ҳимоя қилиш учун Макроннинг сафдошига 300 минг евро тўлаган
Фото: Wikipedia
Франция президенти Эммануэль Макроннинг «Республика, олға!» партияси хавфсизлик хизмати собиқ раҳбари Венсен Краз россиялик миллиардер Искандар Маҳмудовдан унинг мулкини ҳимоя қилиш учун 294 минг евро олган. Бу ҳақда Франциянинг Mediapart интернет-нашри суриштирувида айтилади.
Фото: REUTERS/Philippe Wojazer
Журналистлар маълумотига кўра, Краз Маҳмудовнинг яқинлари ва Франциядаги мулкини ҳимоя қилишга рози бўлган. У Монако, Люксембург ва Кипрдаги офшорларда рўйхатдан ўтган компанияларга расмийлаштирилган. Пуллар Mars фирмаси ҳисоб рақамларига ўтказилган, у 2017 йилги президентлик сайловларида Макроннинг ғалабасидан сўнг ташкил этилган ва Монакода рўйхатдан ўтган. Краз - унинг ягона акциядори.
Forbes журнали томонидан тайёрланган, Россиянинг 2018 йилдаги энг бой одамлари рўйхатида Маҳмудов 7,3 млрд доллар билан 16-ўринни эгаллади. У Урал кон-металлургия компаниясига эгалик қилади. Mediapart Маҳмудовни Владимир Путинга яқин олигарх, деб атайди.
2018 йилнинг ёзида Венсен Краз лавозимидан бўшатилди ва ҳибсга олинди - бу Le Monde газетаси кузатув камераларидан ёзувларни эълон қилганидан кейин юз берди. Уларда у Макроннинг хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Александр Беналл билан биринчи май митинглари иштирокчиларини дўппослаётгани тасвирланган.
Мавзуга оид
11:33 / 20.01.2026
Трамп Макронга 200 фоизлик бож киритиш билан таҳдид қилди
20:54 / 18.01.2026
Макрон АҚШга қарши жавоб чоралари кўришни таклиф қилмоқда
14:45 / 14.01.2026
Ле Пен апелляцияси: президентлик сайлови масаласи судда ҳал бўлади
13:37 / 14.01.2026