Жамият | 20:03 / 02.05.2026
5866
1 дақиқада ўқилади

Наманганда хориждан олиб келинган қалбаки долларларни сотмоқчи бўлган шахслар ушланди

Улар қалбаки 10 минг АҚШ долларини шартли харидорга ҳақиқий 7,5 минг АҚШ долларига сотган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланди.

Фото: Видеодан кадр

Давлат хавфсизлик хизматининг Наманган вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ва Божхона идоралари билан ҳамкорликда Чуст туманида тезкор тадбир ўтказилди.

Тадбир давомида Янги Наманган туманида яшовчи шахс ва Чуст туманида истиқомат қилувчи, муқаддам судланган фуқаро ўзаро тил бириктириб, хориждан олиб келинган қалбаки 10 минг АҚШ долларини шартли харидорга ҳақиқий 7,5 минг АҚШ долларига сотган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланди.

Ҳозирда уларга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Дилшодбек Асқаров
Тайёрлаган Дилшодбек Асқаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид