11:49 / 13.05.2024
17509

Денов туман жиноят суди раиси йўл транспорт ҳодисасига учради

Автомобил рулида суд раисининг адвокат таниши бўлган ва у оғир тан жароҳатлари олиб вафот этган. Ҳолат юзасидан ўтказилган хизмат текшируви натижаси муҳокама қилиниб, жиноят ишлари бўйича Денов туман суди раисининг ваколатини муддатидан илгари тугатиш тўғрисида қарор қабул қилинган.

Жиноят ишлари бўйича Денов тумани суди раиси Камолиддин Муродов йўл-транспорт ҳодисасига учраган. Kun.uz манбасига кўра, ҳодиса бир ой аввал содир бўлган. ЙТҲ оқибатида Камолиддин Муродов оғир тан жароҳатлари олган. Автомобилни бошқарган адвокат эса вафот этган.

Жиноят ишлари бўйича Денов тумани суди раиси Камолиддин Муродов, чапдан иккинчи

“Kun.uz” сўровига жавобан Судялар олий кенгаши матбуот котиби Турсунали Акбаров  мазкур воқелик  содир бўлганини тасдиқлади. Унга кўра, шу йилнинг 9 март (дам олиш куни) куни содир бўлган воқелик бўйича   Кенгаш томонидан хизмат текшируви ўтказилган. Хизмат текшируви  натижалари Сурхондарё вилоят судлари судялари малака ҳайъатида муҳокама қилиниб, ЖИБ Денов туман суди раисининг ваколатларини муддатидан илгари тугатиш тўғрисида қарор қабул қилинган. Мазкур қарорга нисбатан туман суди раисининг кенгашга киритган шикояти белгиланган тартибда кўриб чиқилади. ЙТҲ кимнинг айби билан содир этилгани, машина бошқарувида ким бўлганига теров йўли билан аниқлик киритилади.

Маълумот учун, Камолиддин Муродов 2021 йил апрел ойида 5 йил муддатга Денов тумани жиноят ишлари бўйича суд раиси лавозимига тайинланганди.

Top