Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жиззахда ЙТҲ оқибатида 5 киши ҳалок бўлди
Аянчли ЙТҲ 4 апрел куни Фориш тумани ҳудудида содир бўлган: Nexia ҳайдовчиси қувиб ўтиш қоидасини бузиб, Cobalt билан тўқнашган. Қурбонлар орасида Хитой фуқароси ҳам бор.
Фото: Ижтимоий тармоқлар
Жиззах вилояти Фориш туманида инсонлар ўлими билан боғлиқ аянчли ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда Kun.uz манбаси хабар берди.
Унга кўра, ЙТҲ 4 апрел куни соат 16:05 ларда «Жиззах-Боғдон-Қизилча» йўлида содир бўлган. Навоий вилоятининг Хатирчи туманида яшаган 27 ёшли У.Б. Nexia машинасини бошқариб бораётиб, қувиб ўтиш қоидасини бузган. Оқибатда Nexia қарама-қарши йўналишда келаётган, Фориш туманида яшаган 35 ёшли Б.А. бошқарувидаги Cobalt билан тўқнашган.
ЙТҲ оқибатида ҳар икки машина ҳайдовчиси, шунингдек, Nexia машинасида йўловчи сифатида кетаётган Хитой давлатининг 54 ёшли фуқароси воқеа жойида ҳалок бўлган. Cobalt машинасида йўловчи сифатида кетаётган 2 киши эса шифохонада вафот этган.

Kun.uz’нинг бошқа бир манбаси эса ушбу ЙТҲда 7 киши – 5 киши воқеа жойида, 2 нафари эса шифохонада ҳалок бўлганини айтмоқда. Ҳодиса юзасидан ҳозирча расмий ахборот берилмади.
Аввалроқ Навоийда икки машина тўқнашувида 5 киши вафот этганди.
Мавзуга оид
21:12 / 29.03.2026
Тошкентда бирданига 8 та автомобил иштирокида тўқнашув содир бўлди
11:08 / 04.03.2026
Йўл безорилигини тарғиб қилувчи аккаунтлар блокланади — Рустам Жўраев
09:20 / 04.03.2026
Қатарда 11 ёшли ўзбекистонлик бола ЙТҲда вафот этди
10:06 / 01.03.2026