Тошкент вилоятининг Чиноз туманида ЙТҲ содир қилган йўл-патрул хизмати ходими озодликдан маҳрум қилинди. Kun.uz суд ҳужжатлари билан танишди.
Тонгдаги авария
Суд ҳукмига кўра, ЙТҲ 2025 йил 12 август куни тонгда содир бўлган. Тошкент шаҳрида яшовчи Файзулла Убайдуллаев ўша куни турмуш ўртоғи ва 3 нафар фарзанди билан саёҳат қилиш учун Gentra машинасида Самарқанд шаҳрига йўл олганди.
Чиноз тумани Маданият маҳалласига етганда Gentra’га йўлнинг қарама-қарши томонидан учиб чиққан Cobalt машинаси келиб урилади.
Ушбу машина рулида Тошкент шаҳар ЙҲХБ инспектори Даврон Йўлдошев бўлган. У машинани юқори тезликда бошқариб, рул бошқарувини йўқотган ҳамда йўлнинг қарама-қарши томонига ўтиб кетганди.
ЙТҲ оқибатида Gentra ҳайдовчиси Файзулла Убайдуллаев Янгийўл шаҳар тиббиёт бирлашмасига олиб борилади, аммо у жонлантириш бўлимида вафот этади. Шунингдек, ЙТҲда марҳумнинг икки қизи ва турмуш ўртоғи ҳам тан жароҳати олган.
“Номер”ни ечиб ҳаракатланган”
Марҳумнинг яқинларига кўра, Даврон Йўлдошев Cobalt’ни давлат рақам белгисини ечиб олган ҳолда катта тезликда бошқарган. У ўз йўналишидаги машинани нотўғри қувиб ўтиши оқибатида бошқарувни йўқотиб, қарама-қарши йўналишга чиқиб кетган.
“Даврон Йўлдошев ЙТҲдан сўнг 10-15 дақиқада етиб келган давлат рақами ечиб олинган Damas машинасига ўтириб, ёрдам кўрсатмасдан воқеа жойидан қочиб кетган. Ўзи ЙПХ ходими бўла туриб, бир вақтнинг ўзида шунча қоидабузарлик содир қилиши мумкинми?”, деганди марҳумнинг укаси Kun.uz журналисти билан суҳбатда.
“Эрталабки йўриқномага шошаётгандим”
35 ёшли Даврон Йўлдошев суддаги кўрсатмасида айбига иқрор бўлиб, ўша куни эрталабки йўриқномага етиб бориш учун шошганини айтган.
“Ўша куни соат 5:20 ларда Cobalt машинамда маҳалламдан чиқиб, М-39 йўлида ҳаракатлана бошладим. Бошқарувни йўқотиб, машина рулини тўғриламоқчи бўлдим. Аммо ҳушимни йўқотдим. Ўзимга келганимда Тошкент шаҳрида шифохонада эканимни билдим. Мени шифохонага нотаниш кишилар олиб боришган.
Йўл ҳаракати қоидаларига амал қилмаган ҳолда ҳаракатланганимни тан оламан. Бу қилмишимдан пушаймонм









