Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қирғизистон билан чегарадаги «Риштон» чегара пости очилди
Фото: kloop.kg
Президент Шавкат Мирзиёевнинг Қирғизистон Республикасига давлат ташрифи доирасида президент Алмазбек Атамбоев билан учрашуви икки давлат ўртасидаги иқтисодий, ижтимоий, маданий ва мамлакатларнинг чегараолди ҳудудлари алоқаларини фаоллаштириш каби халқларимиз манфаатларига хизмат қиладиган ҳамкорлик муносабатларини янада мустаҳкамлади.
Энг муҳими, ўтмиши ва келажаги бир-бири билан узвий боғлиқ бўлган мамлакатлар ўртасидаги миллий муносабатларда азалий дўстона меҳр- оқибат, ўзаро хайрихоҳлик, ишонч ва самимият яна ўз ўрнини топди.
Давлат божхона қўмитаси ахборот хизматининг хабар беришича, жорий йилнинг 6 сентябрь куни Андижон вилоятининг қўшни давлат билан чегарадош “Дўстлик” чегара божхона комплекси ўз фаолиятини бошлаган бўлса, 20 сентябрь куни Наманган вилоятининг Қирғизистон билан чегарадош “Косонсой” чегара божхона пости фаолияти қайта тикланди.
2017 йилнинг 25 сентябрь куни соат 12.00 дан бошлаб эса Фарғона вилояти божхона бошқармаси тасаруфидаги “Риштон” чегара божхона пости Фарғона вилояти Риштон тумани ҳамда Қирғизистон Республикаси Қадамжой райони фуқаролари пиёда ҳаракатланишлари учун очилди. Бу эса ўзбек ва қирғиз халқлари дўстлиги жипслиги ҳамда ҳамжиҳатлиги йўлидаги навбатдаги муҳим қадам булди.
Маълумот учун: “Риштон” чегара божхона пости орқали ҳозирча фуқаролар пиёда ҳаракатланишлари учун очиқ. Пост иш тартиби соат 07.00 дан 19.00 га қадар белгиланди. 25 сентябрь куни соат 12.00 дан 15.00 га қадар пост орқали киришга 40 дан ортиқ фуқаро ҳаракатланган.
Мавзуга оид
10:36 / 15.04.2026
Қамчибек Ташиевнинг икки нафар собиқ ўринбосари ҳибсга олинди
18:59 / 02.04.2026
Қирғизистонда Россия қирувчи самолётларининг машғулотлари тўхтатилди
21:08 / 01.04.2026
Қирғизистонда Қамчибек Ташиевнинг укаси коррупцияда гумон қилиниб қўлга олинди
18:20 / 30.03.2026