Ўзбекистон | 15:13 / 07.11.2024
29400
1 дақиқада ўқилади

Фуқаролар сақлаши тақиқланган ёввойи ҳайвонлар рўйхати тасдиқланди

Ҳукумат қарори билан фуқаролар сақлаши тақиқланган ёввойи ҳайвонлар рўйхати тасдиқланди. 

Фото: Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги

Вазирлар Маҳкамаси қарори билан жисмоний шахслар томонидан ярим эркин шароитларда, сунъий яратилган яшаш муҳитида ёки тутқунликда сақланиши тақиқланган ёввойи ҳайвонлар рўйхати ҳамда ушбу рўйхатга киритилган ёввойи ҳайвонларни юридик шахслар томонидан сақлаш тартиби тасдиқланди.

2025 йил 1 январдан бошлаб қуйидагилар тақиқланади:

  • жисмоний шахслар томонидан рўйхатга киритилган ёввойи ҳайвонларни ярим эркин шароитларда, сунъий яратилган яшаш жойларида ёки тутқунликда сақлаш;
  • давлат ва кўчма циркларда (шапито) ёввойи ҳайвонларни сақлаш ва улардан цирк томошалари учун фойдаланиш.
  • Рўйхатга киритилган ёввойи ҳайвонлар Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг рухсатномалари асосида белгиланган тартибда юридик шахслар томонидан ташкил этилган ҳайвонот боғларида ва (ёки) питомникларда сақланиши мумкин.

Ўзбекистон Қизил китобига киритилган ёввойи ва заҳарли ҳайвонлар махсус питомникларда қонун ҳужжатларига мувофиқ сақланади.

Мавзуга оид