Ўзбекистон | 14:25 / 31.10.2023
27589
1 дақиқада ўқилади

Лазиз Тўйчиев президент маслаҳатчиси ўринбосари лавозимини тарк этди

У 2020 йил ноябридан шу лавозимни эгаллаб келаётганди.

Ўзбекистистон Республикаси президентининг ёшлар, фан, таълим, соғлиқни сақлаш, маданият ва спорт масалалари бўйича масалаҳатчисининг биринчи ўринбосари Лазиз Тўйчиев лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда Kun.uz манбаси хабар бермоқда.

Лазиз Тўйчиев тиббиёт фанлари доктори, профессор ҳисобланади.

Фаолияти давомида Тўйчиев Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти директори, соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари, Тошкент тиббиёт академияси ректори (2016-2020) лавозимларида ишлаган.

2020 йилда «Фидокорона хизматлари учун» ордени билан мукофотланган.

2020 йил ноябрида президент маслаҳатчиси ўринбосари лавозимига тайинланганди.

Мавзуга оид