Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фарғонада болалар заҳарланган боғчаларга овқат етказиб берган фирма таъсисчиси ўзгариб қолди
Фарғона вилоятидаги “Garden Catering Trade” МЧЖ таъсисчиси ўзгарди: 2 кун аввал Иқболжон Бозоров эгаллаган позиция энди расман Мўйдинжон Ғофуровга ўтказилди. Корхона Фарғона шаҳрида болалар оммавий заҳарланган боғчаларга озиқ-овқат тарқатган. Вилоят ҳокимлиги бу корхонани танлашда давлат харидлари талабларини бузган, бу ҳақда Аксилкоррупция агентлигининг огоҳлантиришини эътиборсиз қолдирган.
Коллаж: Kun.uz
Фарғонада болалар заҳарланган боғчаларга озиқ-овқат етказиб берган “Garden Catering Trade” МЧЖ таъсисчиси ўзгариб қолди.
Корхона ва ташкилотлар реестрига кўра, 25 феврал ҳолатига “Garden Catering Trade” МЧЖ таъсисчиси сифатида Ғофуров Мўйдинжон Абдумўминович кўрсатилган.
23 февралда эса ушбу МЧЖ таъсисчиси Бозоров Иқболжон Хабибуллоевич эди.

Эслатиб ўтамиз, 21 феврал куни Фарғона шаҳридаги 2, 58 ва 61-сонли давлат боғчаларининг 62 нафар тарбияланувчиси ўткир диарея ташхиси билан шифохонага ётқизилган. Болаларда қорин соҳасида оғриқ, ич кетиши, ҳароратнинг кўтарилиши, кўнгил айниши каби соғлиғида салбий ҳолатлар кузатилган.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 257−1-моддаси (Санитарияга оид қонун ҳужжатларини ёки эпидемияга қарши кураш қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилганди.
Кейинчалик Фарғона вилояти ҳокимлиги “Garden Catering Trade” МЧЖни давлат харидлари талабларига зид равишда танлагани маълум бўлди: Коррупцияга қарши курашиш агентлигига кўра, ҳокимлик бу ҳақдаги огоҳлантиришни эътиборсиз қолдирган ва танлов жараёнларида ушбу ташкилотга имтиёз бериб келган.
Маълумот учун, “Garden Catering Trade” МЧЖ аввалига қўшма корхона шаклида, Иқболжон Бозоров ва Йилдирим Адемнинг тенг шериклигида таъсис этилган.
Кейинроқ МЧЖ қўшма корхона сифатидаги мақомидан воз кечган ва 25 февралга қадар унинг 100 фоизлик улушига Иқболжон Бозоров эгалик қилаётганди.
Мавзуга оид
17:47 / 17.03.2026
Жиззахдаги хусусий боғчада бассейнга чўкиб ўлган бола иши бўйича ҳукм ўқилди
18:01 / 04.03.2026
Жиззахда хусусий боғча раҳбари болага беҳаё видео кўрсатиб, бузуқ ҳаракатлар қилди. Тергов органи уни очиқда қолдирган
16:33 / 04.03.2026
Хусусий боғча ва мактаб учун тўланган тўловдан даромад солиғини қандай қайтариб олиш мумкин?
14:08 / 02.03.2026