Ўзбекистон | 12:54 / 06.06.2022
15741
1 дақиқада ўқилади

Ҳафта давомида ҳаво иссиқ бўлиши кутилмоқда

Бугун Ўзбекистон бўйлаб иссиқ ҳаво бўлиши кутилмоқда, фақат куннинг иккинчи ярмида айрим тоғли ҳудудларда қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кундузи 35-38 даража иссиқ бўлади.

Фото: Kun.uz

“Ўзгидромет” хабарига кўра, эртадан бошлаб жанубдан Туркманистон орқали жуда иссиқ ҳаво оқимлари чиқиши бошланади. Ўзбекистон ҳудудида кундан кунга иссиқ кучайиб, пайшанба куни 38-39 даража иссиқ атрофида, шимолий, жанубий ва чўл ҳудудларида 40-42 даража иссиққача бўлади, бу ушбу давр учун меъёрдан 5-6 даражага юқоридир.

Жума куни Ўзбекистон ҳудудига Каспий денгизи ҳудудларидан кучсиз ҳаво оқимлари кириб келиши кутилмоқда. Ҳудуднинг катта қисмида ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, фақат тоғолди ва тоғли ҳудудларининг айрим жойларида вақти-вақти билан ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Бу куни ҳаво ҳарорати 32-37 даража иссиқ бўлади.

7-9 июнь кунлари шимолий ва чўл ҳудудларида шамол 17-22 м/с гача кучайиши, 10 июнда республика бўйлаб баъзи жойларда чанг-тўзонлари кузатилиши мумкин.

Мавзуга оид