Ўзбекистон | 14:24 / 15.03.2019
6963
2 дақиқада ўқилади

«Лукойл» Ўзбекистонда янги ҳудудларни ўрганади

Фото: Владислав Шатило / РБК

«Ўзбекнефтгаз»​ раҳбариятининг маълум қилишича, Россиянинг «Лукойл»​ компанияси Ўзбекистонда янги ҳудудларда ўрганиш ишларини олиб бораётганлигини маълум қилди. Бу ҳақда Kun.uz мухбири хабар бермоқда. 

«Лукойл»​ билан янги блокларни ўрганиш юзасидан меморандум имзоланган. Унга кўра, маҳаллий ва хорижий мутахассислар мавжуд геологик маълумотларни ўрганиб чиқишади. Ўрганиш ишлари Навоий вилояти ҳудудидаги учта блок билан боғлиқ»​,  —​ дейди «Ўзбекнефтгаз»​ АЖ ишлаб чиқариш фаолиятини мувофиқлаштириш департаменти бошлиғи Нодир Муҳиддинов.

Маълум қилинишича, жорий йил якунига қадар ўрганиш ишлари якунланади ҳамда келаси йил аввалида бевосита геологик тадқиқот ишлари бошланиши кутилмоқда.​

Компаниянинг Ўзбекистонга киритган сармояси 8 миллиард долларга яқин, дея баҳоланади. 

2019 йил Ўзбекистонда 146 та янги қудуқларни бурғилаш, 159 та мавжуд қудуқларда капитал таъмирлаш ишлари ва 7 та йирик технологик қурилмаларни қуриб, ишга қўшиш режалаштирилган.

Мавзуга оид