ССВ: Янги йил байрамини оила даврасида нишонлаш тавсия этилди
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистонда «омикрон» туфайли жорий этилган навбатдаги чеклов чоралари тўғрисида маълумот берди.
«Республика махсус комиссиясининг йиғилишида мамлакатимизда эпидемиологик вазият барқарорлигини сақлаб қолиш ва юртимиз ҳудудига коронавирус инфекциясининг янги «омикрон» штамми кириб келишига йўл қўймаслик мақсадида бир қатор янги тартиблар белгиланди.
Унга кўра, аҳоли саломатлигини таъминлаш ҳамда мамлакатимизда эпидемиологик вазият барқарорлигини сақлаш мақсадида фуқароларга янги 2022 йил байрами тадбирларини имкон қадар оила даврасида ўтказиш тавсия этилди», дейилади вазирлик хабарида.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон коронавируснинг «омикрон» штамми сабаб 10та давлат билан авиақатновларни вақтинча тўхтатади. Шунингдек, 11 давлатдан Ўзбекистон ҳудудига кириб келувчилар 10 кун муддатга мажбурий карантинга юборилади.
Мавзуга оид
21:59 / 27.11.2022
Хитойда коронавирус чекловларига қарши намойишлар бўлиб ўтмоқда
00:22 / 26.11.2022
Пекинда коронавирус авж олгани туфайли янги чекловлар киритилмоқда
22:24 / 07.11.2022
Англияда уй паррандаларига локдаун эълон қилинди
12:45 / 19.07.2022