Авто | 10:52 / 03.10.2025
13332
1 дақиқада ўқилади

2026 йилдан бошлаб ишлаб чиқарилганига 50 йил бўлган автомобиллар тақиқланади

Ҳукумат қарори лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди. Унга кўра, 2026 йил 1 январдан бошлаб ишлаб чиқарилганлигига 50 йилдан ошган автомототранспорт воситаларидан фойдаланиш тақиқланади ва улар давлат рўйхатидан чиқарилиши мумкин. Антиквар машиналар бундан мустасно.

Фото: Kun.uz

Ўзбекистонда йўл ҳаракат хавфсизлигини таъминлашга оид қарор лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди.

Унга кўра, 2026 йил 1 январдан бошлаб ишлаб чиқарилганлигига 50 йил ва ундан ортиқ бўлган автомототранспорт воситаларидан фойдаланиш, уларни қайта рўйхатга олиш тақиқланади ҳамда улар давлат рўйхатидан чиқарилади (“антиквар” автомототранспорт воситалари бундан мустасно).

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги Ички ишлар вазирлиги ва ҳокимликлар билан ҳамкорликда мактаб ўқувчилари (жумладан, маҳалла ёшлари) ўртасида йўл ҳаракати қоидаларини фаол тарғиб қилувчи “Яшил чироқ” мусобақаларини уч босқичда ўтказилишини ташкил этади.

“Яшил чироқ” мусобақалари ҳамда “Энг намунали йўл ҳаракати хавфсизлиги таъминланган ҳудуд” кўрик-танловини ташкил этиш ва ўтказиш, ғолиб ва совриндорларни тақдирлаш билан боғлиқ харажатлар “Хавфсиз йўл ва хавфсиз пиёда” республика жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид