Жаҳон | 09:04 / 23.08.2025
6845
1 дақиқада ўқилади

Канадада 400 бош туяқуш отиб ўлдирилади

Фермада парранда гриппи тарқалиши хавфи туфайли уларни тирик қолдириш мақсадга мувофиқ эмас деб топилган.

Фото: REUTERS

Канаданинг Британия Колумбияси ҳудудидаги фермада парранда гриппи тарқалиши хавфи туфайли 400 бош туяқуш отиб ташланди, деб ёзди The Washington Post. Бу ҳақда суд қарори қабул қилинган.

Ферма эгалари Карен Эсперсен ва Дейв Билински 2024 йил декабрь ойида бир нечта қуш парранда гриппи билан касалланиб, нобуд бўлганидан бери туяқушларининг ҳаёти учун курашмоқда. Шундан сўнг, Канада озиқ-овқат маҳсулотлари сифатини назорат қилиш агентлиги қолганларини йўқ қилиш тўғрисида буйруқ чиқарди.

Туяқуш эгаларининг сўзларига кўра, ўшанда 36 кун ичида 69 бош туяқуш нобуд бўлган, бу жами парранданинг 15 фоизини ташкил этган. Ўлган иккита қуш парранда гриппига текширилди ва натижалар ижобий бўлди.

Аввалроқ АҚШ соғлиқни сақлаш вазири кенжа Роберт Кеннеди Канада ҳукуматига мурожаат қилиб, фан ва қишлоқ хўжалигини ривожлантириш манфаатлари йўлида қушларни ўлдирмасликка, балки ўрганишга чақирган эди.

Тайёрлаган:  Сардор Юсупов

Мавзуга оид