NBC News маълумотларига кўра, Британия Колумбияси провинциясидаги Хейлтсук жамоати аҳолиси тўрларидан балиқ ғойиб бўлаётганидан шикоят қила бошлаганидан сўнг, олимлар камералар ёрдамида “айбдор”ни аниқлашга муваффақ бўлди. Видеоёзувда бўри махсус қурилма билан тўр ўртасидаги боғлиқликни тушунган ҳолда, тўрни ишонч билан соҳилга тортиб чиқараётгани кўринади.

Илгари бундай қобилиятлар фақат махсус жойлар (қўриқхона ёки ҳайвонот боғи)да сақланадиган бўриларда қайд этилган эди. Энди эса олимлар ёввойи бўрилар ҳам вазиятни таҳлил қилиш, хулоса чиқариш ва инсон яратган қурилмалардан ўз манфаати йўлида самарали фойдалана олишини илк бор ҳужжатлаштирди.