Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Андижонда вилоят автомобил йўллари бошқармасининг бўлим бошлиғи 300 доллар билан ушланди
Андижон вилояти Автомобил йўллари бош бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлими бошлиғи А.И. қўлга олинди. У бекат қуриш учун тадбиркорга ер олишда ёрдамлашмоқчи бўлгани айтилмоқда.
Асака туманида яшовчи Х.Н. ва Р.Н. замонавий бекат қуриш учун ер майдони олишда ёрдам беришни ваъда қилиб, 12 январь куни бир фуқародан тамагирлик йўли билан 1000 доллар олаётган вақтида ушланди. Бу ҳақда Иқтисодий жиноятларга қарши кураш департаментининг Андижон вилояти бўлими хабар берди.
Мазкур шахслар пулларни эҳтимолий жиноий шериги – Андижон вилоят автомобил йўллари ҳудудий бош бошқармаси йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлими бошлиғи, Қўрғонтепа туманида яшовчи А.И.нинг кўрсатмаси билан олганини маълум қилган.
Шундан сўнг ДХХ ва департамент ходимлари тадбирни давом эттириб, А.И. талаб қилинган пулнинг 300 долларини аванс сифатида Х.Н. ва Р.Н.дан олаётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.
Ҳолат бўйича Х.Н., Р.Н. ва А.И.га нисбатан ЖКнинг 168-моддаси 2-қисми, 28, 211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
23:16 / 12.01.2026
Гуржистоннинг собиқ бош вазири Гарибашвили беш йилга қамалди
20:28 / 12.01.2026
Антикоррупция агентлиги ҳукуматдан Озодбек Назарбековга чора кўришни сўради
19:16 / 08.01.2026
Учтепа тумани ҳокимлиги ходими 3 минг доллар билан ушланди
08:49 / 30.12.2025