Ўзбекистон | 16:21 / 27.04.2026
5572
1 дақиқада ўқилади

Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан неча кун дам берилади?

Ҳафтада 5 кун ишлайдиган ходимлар кетма-кет 3 кун, 6 кунлик иш ҳафтасида меҳнат қиладиганлар эса 2 кун дам олади.

2025 йил декабрида имзоланган президент фармонига асосан, 2026-йилда ҳафтасига 5 кун ишлайдиган ходимлар учун 11 май – душанба куни кўчирилган дам олиш куни сифатида белгиланган. Боиси бу йил 9 май – Хотира ва қадрлаш куни байрами ҳафтанинг шанба кунига тўғри келмоқда. 

Ҳафтасига 5 кун ишлайдиганлар шунда кетма-кет 3 кун дам олади:

  • 9 май, шанба – одатий дам олиш куни;
  • 10 май, якшанба – одатий дам олиш куни;
  • 11 май, душанба – Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан кўчирилган дам олиш куни.

Ҳафтасига 6 кун ишлайдиганлар эса кетма-кет 2 кун дам олади:

  • 9 май, шанба – Хотира ва қадрлаш куни – ишланмайдиган дам олиш куни;
  • 10 май, якшанба – одатий дам олиш куни.
Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид