Жаҳон | 12:42 / 20.03.2018
11386
1 дақиқада ўқилади

Трамп ва Саудия шаҳзодаси нимани муҳокама қилиши маълум бўлди 

Фото: Reuters

АҚШ президенти Дональд Трамп ва Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмоннинг учрашувида гап Яқин Шарқдаги ҳаракатлари учун «Россияни тўлашга мажбурлаш бўйича қўшма усулларни» топиш ҳақида кетади. Бу ҳақда The Hill Оқ уйдаги юқори мансабли амалдорга асосан хабар бермоқда.

Таъкидланишича, Америка томони Россиянинг Сурия ҳудудидаги хатти-ҳаракатларидан норози бўляпти. Трамп Россия томонидан Башар Асад ҳукуматининг қўллаб-қувватланиши, шунингдек, БМТ Хавфсизлик кенгаши резолюциясини блоклаш тўғрисидаги қарор ҳақида сўз юритади.

«Музокаралар чоғида гап Россияни Суриядаги фаолияти, Эрон ядро дастурини қўллаб-қувватлаётгани ва Теҳроннинг Ямандаги фуқаролик урушига аралашуви учун нарх тўлашга мажбурлаш бўйича қўшма усулларни топиш, биргаликда ечим излаш ҳақида кетади. Бу ҳаракатларнинг бари инқирозни чуқурлаштириши ҳамда йирик минтақавий фалокатга олиб келиши мумкин», - дея айтиб ўтган манба.

Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид