Ўзбекистон | 16:21 / 20.05.2023
20861
1 дақиқада ўқилади

Қозоғистондаги аварияда Ўзбекистон фуқаролари ҳалок бўлди

Қозоғистонда «КамАЗ» ва Toyota Ipsum автомобили иштирокидаги ЙТҲда тўрт нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди, яна икки йўловчи шифохонага етказилди.

Фото: Telegram / POLICE_of_KZ

Қозоғистонда содир бўлган ЙТҲ оқибатида Ўзбекистон фуқаролари ҳалок бўлди

20 май куни Дўссор-Кўлсари-Бейнеу автомобил йўлининг 133-километрида Toyota Ipsum ва «КамАЗ» автомобиллари тўқнашиб кетди. Бу ҳақда Қозоғистон Ички ишлар вазирлиги хабар берди.

Ҳодиса оқибатида Toyota автомобили ёниб кетган, ҳайдовчи ва 3 нафар йўловчи ҳалок бўлган. Икки йўловчи турли тан жароҳатлари билан шифохонага етказилган. 

«Жабрланганларнинг шахсини аниқлаш бўйича ишлар олиб борилмоқда. Ҳозирча улар Ўзбекистон фуқаролари экани маълум. Йил бошидан буён Toyota русумли автомашина ҳайдовчисига нисбатан 10 та баённома тузилган. Улар тезликни оширганлик учун 8 та, хавфсизлик камарини тақмаганлик учун иккита баённома белгиланган», — деди Атирау вилояти Полиция департаменти қошидаги патрул полицияси ротаси командири Адилбек Шахметов. 

Содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси юзасидан тергов ҳаракатлари бошланган.

Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид