Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Иқтисодиёт | 13:23 / 13.01.2026
3438
1 дақиқада ўқилади
Қозоғистон капитали иштирокидаги корхоналар: энг катта улуш савдода
2025 йил 1 декабр ҳолатига Ўзбекистон ҳудудида Қозоғистон капитали иштирокида жами 1 199 та корхона фаолият кўрсатмоқда.
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, мазкур корхоналар соҳалар кесимида қуйидагича тақсимланган:
- қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги соҳасида — 21 та;
- саноат йўналишида — 129 та;
- қурилишда — 82 та;
- савдо соҳасида — 492 та;
- ташиш ва сақлаш йўналишида — 33 та;
- яшаш ва овқатланиш бўйича хизматларда — 39 та;
- ахборот ва алоқа соҳасида — 127 та;
- соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар кўрсатишда — 13 та;
- бошқа турларда — 263 та корхона.
Қайд этилишича, энг катта улуш савдо соҳасига тўғри келиб, ундан кейин “бошқа турлар”, саноат ҳамда ахборот ва алоқа йўналишлари келади.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлишМавзуга оид
21:32 / 01.05.2026
Аҳоли даромадларининг ошиши секинлашди. Пойтахт ва ҳудудлар ўртасидаги тафовут янада катталашган
18:26 / 01.05.2026
Трампнинг ўғиллари Қозоғистон вольфрамига сармоя киритди
21:43 / 23.04.2026
Қозоғистон Ўзбекистонга нефт етказиб беришни бошлаши мумкин
22:09 / 22.04.2026