Тошкентда бир неча кун мобайнида юк машиналари ҳаракати чекланади
Янги йил байрами муносабати билан Тошкент шаҳри кўчаларида 31 декабрдан 2 январга қадар юк машиналари ҳаракати чекланади. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
«Янги йил байрами муносабати билан Тошкент шаҳрининг бир қатор ҳудудларида байрам тадбирлари ўтказилиши режалаштирилган.
Байрам кунлари шаҳримиз аҳолиси ва меҳмонларининг кўнгилли ҳордиқ чиқаришларини ва хавфсизликларини таъминлаш ҳамда йўлларда тирбандликларнинг олдини олиш мақсадида 2019 йил 31 декабрь, 2020 йил 1-2 январь дам олиш кунлари пойтахтимизнинг марказий ва ички кўчаларида юк автомобилларининг (озиқ-овқат маҳсулотлари ташувчи юк автомобилларидан ташқари) ҳаракатланишини чеклаш юзасидан ҳужжат лойиҳаси ишлаб чиқилаётганлигини маълум қиламиз», дейилади пойтахт ҳокимлиги матбуот хизмати хабарида.
Мавзуга оид
19:45 / 30.11.2024
Хотинининг бармоғини синдирган шахсга оилавий зўравонлик айблови билан ҳукм ўқилди. У Қурилиш вазирлиги мутахассиси бўлган
11:59 / 29.11.2024
Кунлар совияпти: Тошкент шаҳрига ифлос ҳаво яна қайтадими?
21:35 / 28.11.2024
Тошкентда 5 та автомобил иштирокида ЙТҲ содир бўлди
07:32 / 28.11.2024