Жамият | 21:35 / 28.11.2024
2036
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда 5 та автомобил иштирокида ЙТҲ содир бўлди

Пойтахтнинг Мирзо Улуғбек туманида 5 та транспорт воситаси — Hongqi, Cobalt, Tracker, Nexia-3 ҳамда Оних тўқнашди.

Фото: Ижтимоий тармоқлар

Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ пойтахтнинг Мирзо Улуғбек туманида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси юзасидан маълумот берди.

Маълум қилинишича, ЙТҲ 28 ноябрь куни соат 16:10 ларда Мирзо Улуғбек тумани Мустақиллик шоҳ — Мовароуннаҳр кўчалари кесишмасида юз берган. Бир йўналишда ҳаракатланиб келган Hongqi EQM 6 (66 ёшли ҳайдовчи бошқарувида бўлган), Cobalt (30 ёшли ҳайдовчи), Tracker 2 (26 ёшли ҳайдовчи), Nexia-3 (26 ёшли) ҳамда Onix (42 ёшли ҳайдовчи) транспорт воситалари оралиқ масофага амалга қилмасдан, тўқнашув содир этган.

Таъкидланишича, ЙТҲ натижасида тан жароҳати олганлар йўқ. Ҳозирда ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ Учтепа тумани Лутфий кўчасида ҳам 5 та транспорт воситаси — Nexia, 2 та Lacetti, Spark ва Yutong автобуси иштирокида тўқнашув содир бўлган эди.

 

Мавзуга оид