Ҳаво совиши билан Тошкент шаҳрида ҳаво сифати тушишни бошлади. Бош прокуратура саноат корхоналари филтр ўрнатишни пайсалга солаётганини айтяпти. Тегишли қарорга қаралса, филтр ўрнатиш 2025 йилнинг охирига борибгина ҳал қилинадиганга ўхшайди.
Филтрсиз корхоналар
Ноябр бошидан бери Тошкент шаҳри ҳавоси бир неча бор қизил (хавфли) ва бинафшаранг (ўта хавфли) даражага чиқди. Бунга бош режанинг йўқлиги, автомашиналарнинг кўпайгани ва яна бошқа факторлар сабаб бўляпти. Лекин муаммонинг айнан куз-қиш ойларида рекорд даражада тез-тез такрорланишининг бош сабаби – Тошкент шаҳри ва унинг атрофидаги иссиқхона ҳамда саноат зоналаридан чиқаётган заҳар. Объектлар газ ўрнига кўмир ва мазут ёқишга мажбур. Бу эса заҳарни кўпайтиряпти, яна ҳам ёмонроғи – шу объектларда заҳарни тутиб қолиш учун филтр ўрнатилмаганида. Ўтган йили парламентга чақирилган экология вазири Азиз Абдуҳакимов бу муаммони тан олганди.
Ўтган йили нима бўлганди?
2023 йилнинг охири ва 2024 йилнинг бошида Тошкент шаҳри ҳавосида PM2,5 заҳарли заррачалар меъёрдан бир неча баробар ошганди. Вазият шаҳардаги кўп объектлар газ ўрнига кўмир ва мазут ёқишга ўтганидан кейин ёмонлаша бошлади. Бу шаҳар аҳолисини ташвишга солиб қўйгач, 30 январда вазир парламентга чақирилиб, ҳисобот берганди. Вазирга шаҳар атрофидаги кўмир ёқаётган мингдан ортиқ иссиқхоналар, 25 минг овқатланиш шохобчаларига қарши чора кўриладими, деб савол берилганди. Абдуҳакимов вазирлик 1,5 ой давомида ўрганиш ўтказгани ва қисқа муддатда қозонхоналарга филтрлар ўрнатиш масаласи кўриб чиқилишини қўшимча қилганди.
Кейинроқ Gazeta.uz’га берган интервюсида эса филтр ўрнатмаган корхоналарга кўрилаётган чоралар жуда енгил эканини айтиб, уларга қарши молиявий санкциялар 5-10 маротаба кўпайтирилаётганини














