Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ньютоннинг китоби кимошди савдоларда рекорд даражадаги маблағга сотилди
Исаак Ньютоннинг «Табиий фалсафанинг математик бошланишлари» китобининг ноёб, илк нашри Christie's кимошди савдосида 3,7 миллион долларга сотилди. Бу ҳақда Livescience хабар бермоқда.
Китоб 1687 йилда босмадан чиққан бўлиб, унда олам тортишиш қонуни ва ҳаракатнинг уч қонуни аниқ тушунтириб берилган. Улар ҳозир Ньютон номи билан юритилади. Альберт Эйнштейн ўз вақтида бу ишни «эҳтимол, инсониятнинг энг буюк интеллектуал ютуғи», деб баҳолаган.
Савдолар олдидан китоб 1-1,5 миллион долларга сотилиши кутилганди. Бироқ номи ошкор этилмаган харидор 3,719 миллион доллар маблағ таклиф қилган.
«Бу фақатгина тарих ва илм ривожининг бир қисми эмас. Бу қачонлардир босмадан чиққан энг буюк китоблардан бири», - деб маълум қилган Қироллик жамияти кутубхонаси директори Кейт Мур.
Мавзуга оид
09:22 / 22.11.2022
Икигаи — яшаш учун сабаб. Сиз ўз икигаи’нгизни топдингизми?
13:09 / 07.04.2022
«Ақл ва тафаккур уйғоқ туриши учун ҳам жамиятга танқидий фикрлар керак» — Виктор Алимасов сўз эркинлиги ҳақида
21:33 / 04.04.2022
“Сиёсий тафаккургина ўз атрофида турли фикр ва дунёқараш эгаларини бирлаштира олади” – Файласуф Виктор Алимасов билан катта интервью
15:52 / 27.08.2018