Икигаи нимани англатади?

Икигаи японча тушунча бўлиб, “бўлиш сабаби” деган маънони англатади. Япон тилида «Ики» — «ҳаёт», «гаи» эса қийматни ифодалайди. Икигаʼингиз ҳаётингизнинг мақсади ёки бахтингиздир. Бу сизга қувонч келтирадиган ва ҳар куни ўрнингиздан туришга илҳомлантирадиган нарса.

Шуни таъкидлаш керакки, анъанавий япон фалсафаси сизнинг бахтингизни топишга қаратилган бўлса-да, ғарбий талқинда икигаи орзунгиздаги мартабани топиш усули сифатида ишлатилган.

Икигаи’нинг ғарбийлаштирилган версиясида айтилишича, агар сизнинг карьерангиз ушбу тўртта хусусиятни ўз ичига олcа, демак сиз ўзингизнинг орзунгиздаги ишни топгансиз:

  • Ишингизни севасиз
  • Унинг устасисиз
  • У орқали яхши пул топасиз
  • Ишингиз нафақат ўзингиз, дунёга ҳам кераклигини ҳис қиласиз

Нега икигаи муҳим?

Япония ўртача умр кўриш бўйича дунёда иккинчи ўринда туради, аёллар 88,09 йил, эркаклар эса 81,91 йил умр кўришади. Гарчи овқатланиш рациони муҳим роль ўйнаши ҳақиқат бўлса-да, кўпчилик японияликлар икигаи уларнинг узоқ умр кўришлари ва бахтли ҳаёт кечириши билан боғлиқ деб ҳисоблашади.

Узоқроқ ва бахтли ҳаёт кечиришдан ташқари, икигаиʼнгизни билиш сизга ёрдам бериши мумкин:

  • Идеал ишингизни яратинг
  • Ишда кучли ижтимоий алоқаларни йўлга қўйинг
  • Соғлом иш ва ҳаёт мувозанатига эришинг
  • Карьера ҳақидаги орзуларингизни амалга оширинг
  • Ишингиздан роҳатланинг

Ўз икигаʼингизни билсангиз ва унинг маъносини тушунсангиз, ўзингиз орзу қилган ва жамиятга керак бўлган иш билан уйғун бўласиз.

Икигаи қандай пайдо бўлган ва нима учун машҳур бўлиб бормоқда?

Окинава материкдан жанубда жойлашган Япония ороли. Орол дунёдаги 100 ёшдан ошган одамларнинг энг юқори нисбатига эга ва Икигаи Окинава маданиятида катта роль ўйнайди.

Аммо бу япон сири нафақат кексалар билан боғлиқ. Бу Японияда ҳам, ундан ташқарида ҳам мазмунли иш ҳаётига қизиққан ёш авлодлар орасида машҳур бўлиб бормоқда.