Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фото: Беларусь фуқароси паспортидаги «одамча» туфайли чегарадан ўтказилмади
Беларуснинг Калинковичи шаҳрида яшовчи 36 ёшли фуқароси паспортида болалар қўли билан чизилган расмлар борлиги сабабли мамлакат ташқарисига чиқа олмади. У Украинага ўтмоқчи бўлган. «Белта» ахборот агентлигининг маълум қилишича, воқеа 18 октябрда Новая Рудня ўтказиш пунктида юз берган.
Ушбу шахс чегарачиларга паспортини кўрсатганда, улар ҳужжатнинг саҳифаларидан бирида одамча, кемача ва уйча расмларини кўришган. Паспорт эгасининг айтишича, у аввалроқ паспортни янгилаш ҳақида огоҳлантириш олган, бироқ буни инобатга олмаган.

Беларуслик чегарадан ўтказилмаган, паспорти эса қонунчиликка асосан мусодара қилинган.
Мавзуга оид
12:59 / 11.01.2025
«Энг кучли» паспортлар рейтинги. Сингапур етакчи, Ўзбекистон 80-ўринда
17:33 / 07.12.2024
Кипр Путиннинг собиқ курсдошига берилган «олтин паспорт»ни олиб қўймади
17:27 / 26.11.2024
Қозоғистон паспорти Марказий Осиёда энг кучли деб топилди
18:21 / 13.08.2024