Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фарғонада ҳуқуқбузарликлар дронлар ёрдамида қайд этилади
1 январдан бошлаб Фарғона вилоятида йўл ҳаракати қоидаларига ва жамоат жойларида тиббий ниқоб режимига риоя этилиши устидан дронлар ёрдамида назорат ўрнатилади.
2021 йилнинг 1 январидан Фарғона вилоятида қоидабузарликларни аниқлашда дронлардан фойдаланилади. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар қилди.
Маълум бўлишича, ушбу қурилмалар ёрдамида кун-у тун патруллик ташкил этилиб, белгиланган тезликка, йўл чизиқларига, светофор ишораларига амал қилмаган, пиёдалар ўтиш жойларида пиёдаларга йўл бермаган ҳайдовчилар, шунингдек, жамоат жойларида тиббий ниқобдан фойдаланмаган ҳамда жамоат тартибини бузган фуқаролар томонидан содир этилган ҳуқуқбузарлик фиксация қилинади.
«Ҳурматли фуқаролар, мақсадимиз сизларни жаримага тортиб, молиявий зиён етказиш эмас. Аксинча, инсон ҳаёти ва соғлиғига дахлдор бўлган қоидаларга амал қилишингизни таъминлашга қаратилган», – дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, 2020 йил 17 октябрдан эътиборан, Фарғона вилоятида жамоат жойларида ниқобсиз юрган фуқаролар камералар ёрдамида аниқланиб, жаримага тортилмоқда.
Мавзуга оид
14:52 / 08.12.2025
Суданда боғчага ҳужумдан сўнг ўнлаб болалар ҳалок бўлди
14:26 / 08.12.2025
Германияда дронлар ва авиация билан боғлиқ ҳодисалар 40 фоизга кўпайди
08:30 / 06.12.2025
Фарғонада кадастр инспектори ва давлат муассасаси масъуллари пора билан ушланди
13:48 / 05.12.2025