Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Харитадаги “эгизаклар”: шаклига кўра ўхшаш давлатлар
Дунёдаги айрим давлатлар ва ҳудудларнинг контурлари кутилмаган даражада бир-бирига ўхшаб кетади. Инфографикада шакли жиҳатидан ўзаро ўхшаш давлатлар кўрсатилган.
Жанубий Корея билан Ирландия ўртасида умумий жиҳатлар борми-йўқми — баҳсли масала. Аммо бу давлатлар контурларига қаралса, яққол ўхшашликни кўриш мумкин.
Италия — харитадаги энг таниш давлатлардан бири, аммо инфографика муаллифлари унга ҳам “жуфт” топган — Лаос. Гарчи бу ҳолатдаги ўхшашлик анча узоқроқ бўлса-да.
Танловга Черногория ва Косово ҳам киритилган: улар нафақат шаклан ўхшаш, балки бир-бирига қўшни ҳам. Айтганча, Черногория Косово мустақиллигини тан олган давлатлар қаторига киради.
Лихтенштейнга ҳам “жуфт” топилган. Шаклига кўра, дунёдаги энг кичик давлатлардан бири Люксембургни эслатади. Айтганча, Люксембург ҳудудига тахминан 16 та Лихтенштейн сиғиши мумкин.
Инфографикадаги давлатлар орасида энг каттаси — Аргентина. Майдони бўйича у дунёда 8-ўринда туради. Шаклан Аргентина ҳақиқатан ҳам Ливанни бироз эслатади, бироқ ҳудуди бўйича у Ливандан тахминан 267 марта катта.