14:08 / 11.04.2019
18734

Судандаги ҳарбий тўнтариш: президент мамлакатдан қочишга уринган

Фото: AFP

Судан президенти Умар ал-Башир ҳарбий тўнтаришдан олдин мамлакатни тарк этишга уринган, дея хабар бермоқда Аl Аrabiya.

Манбалар маълумотига кўра, ал-Башир кеча, 10 апрель куни мамлакатдан қочиб чиқиб кетишга ҳаракат қилган.

Судан президенти Умар ал-Башир
Фото: REUTERS/Mohamed Nureldin Abdallah

Мамлакат пойтахти Хартумдаги аэропорт ёпиб қўйилган.

Бундан олдин, Суданда давлат тўнтариши содир бўлгани, президент уй қамоғига ташлангани хабар берилганди.

Судан армияси президент саройи, радио ва телевидение устидан назоратни қўлга киритди. Ал-Баширнинг қўриқчиси ҳибсга олинган, унинг ўзи эса уй қамоғига ташланган.

Кутилишича, ҳарбий кенгаш Суданни бир йил давомида бошқаради.

Ал-Башир Африкада энг узоқ раҳбарлик қилган президент бўлиб, у Судан президенти лавозимини 1993 йил октябрдан бери эгаллаб келган. Мамлакатда 2010 йилда ўтказилган охирги президент сайловларида у 68,24 фоиз овоз тўплаган.

Top