Ўзбекистон | 12:59 / 09.11.2021
6096
2 дақиқада ўқилади

Навоий вилоятининг янги ҳокими ишни Хатирчи туманидан бошлади

Фото: Хатирчи тумани ҳокимлиги матбуот хизмати

Навоий вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Нормат Турсунов биринчи иш кунини Хатирчи туманида амалга оширилаётган ишлар билан танишишдан бошлаган. Бу ҳақда ҳокимлик матбуот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, Нормат Турсунов Хатирчи туманида бўлиб, туман ҳокими ва сектор раҳбарлари ҳамроҳлигида ҳудудда амалга оширилаётган ишлар билан танишган. Вилоят раҳбари дастлаб тумандаги Авоқли маҳалласи аҳолиси билан учрашиб, уларни қийнаб келаётган муаммоларни ижобий ҳал этиш бўйича масъулларга топшириқ берган. Шунингдек, у маҳалладаги 74-умумий ўрта таълим мактабида бўлиб, таълим муассасасидаги шароитларни ҳам кўздан кечирган. 

Фото: Хатирчи тумани ҳокимлиги матбуот хизмати

2016 йилнинг декабрь ойидан бери Навоий вилоятига раҳбарлик қилиб келган Қобул Турсунов соғлиги даволаниш талаб этилгани сабабли 2021 йил 8 октябрь куни ўз аризасига мувофиқ вазифасидан озод этилган ҳамда унинг ўрнига Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган Нормат Турсунов тайинланганди.

Фото: Хатирчи тумани ҳокимлиги матбуот хизмати

Мавзуга оид