Жаҳон | 09:48 / 23.05.2018
3023
1 дақиқада ўқилади

Канада ижтимоий тармоқлардаги рекламага қанча пул сарфлагани маълум қилинди

Фото: Reuters /Chris Wattie

Канада ҳукумати 2,5 йил ичида Facebook ва Instagram ижтимоий тармоқларидаги рекламага 24 млн доллардан ортиқ маблағ сарфлади. Бу ҳақда Globe and Mail хабар бермоқда.

Нашр маълумотларига кўра, давлат маблағларининг энг кўп қисми Канада туристик хизматлар кўрсатувчи корпорацияси томонидан сарфланган. Идора рекламага тахминан 9,2 млн доллар ажратган.

Ўз навбатида, Канада Миграция бўйича бошқармаси иқтисодий миграцияни рағбатлантириш ва виза олиш учун талабларни батафсил тушунтиришга 2 млн доллардан ортиқ маблағ сарфлаган.

Таъкидланишича, ҳукуматнинг ижтимоий тармоқлардаги реклама учун харажатлари биринчи марта телерекламага ажратилган маблағлардан ошиб кетди. 2017 йилда рақамли медиадаги рекламага барча 54,7 фоиз харажатларнинг 23,3 фоизи ижтимоий тармоқлардаги постларга ажратилган.

 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид