Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Спорт | 16:04 / 05.08.2023
3172
1 дақиқада ўқилади
«МЮ» – «Ланс» ўйини таркиблари маълум. Рэшфорд, Бруну, Каземиро, Варан асосийда, Абдуқодир Ҳусанов захирада
«Манчестер Юнайтед» ва «Ланс» клублари янги мавсум олдидан «Олд Траффорд»да ўртоқлик ўйинига майдонга тушади.
Фото: Getty Images
Ўтган мавсумга кўра Англиянинг 3-жамоаси ва Франциянинг 2-жамоаси ўртасидаги баҳс учун жамоалар таркиби маълум бўлди. «МЮ» «Ланс»га қарши асосий таркибини туширган. Французлар таркибида эса ўзбекистонлик 19 ёшли ҳимоячи Абдуқодир Ҳусанов баҳсни захира ўриндиғида бошлайди.


Маълумот учун, ўйин соат 16:30 бошланади ва «МЮ»нинг расмий сайтида трансляция қилинади.