Жаҳон | 19:57 / 10.10.2020
58464
1 дақиқада ўқилади

Жапаров Қирғизистон президенти яқин кунларда истеъфога чиқишини айтди

Аввалроқ Қирғизистон парламенти Садир Жапаров бошчилигидаги вазирлар маҳкамасининг янги таркибини тасдиқлаганди.  

Сооронбай Жээнбеков / Фото: 24.kg

Қирғизистон президенти Сооронбай Жээнбеков икки-уч кун ичида истеъфога чиқиши мумкин. Бу ҳақда мамлакатнинг янги бош вазири Садир Жапаров маълум қилди.

"Президент ҳукуматнинг янги таркиби тасдиқланиб, у билан боғлиқ барча жараёнлар якунланиши билан икки-уч кун ичида истеъфога чиқишини айтди", - деди Жапаров журналистларга.

Аввалроқ Қирғизистон парламенти Садир Жапаров бошчилигидаги вазирлар маҳкамасининг янги таркибини тасдиқлаганди.  

6 октябрь куни парламент аъзоларининг бир қисми бош вазирликка Садир Жапаров номзодини маъқуллаб овоз берганди.

Мавзуга оид