Ўзбекистонга хорижда ишлаб чиқарилган машиналарни импорт қилиш ҳажми маълум бўлди
Аниқ соҳалар учун махсус мўлжалланган машиналарга 1,2 млрд доллар сарфланган. Автомобилларнинг эҳтиёт қисмлари учун 608,9 доллар тўланган.
Давлат статистика қўмитаси январь-август ойларида Ўзбекистонга импорт қилинган машиналар ва транспорт асбоб-ускуналари тўғрисида маълумот берди.
Қайд этилишича, аниқ соҳалар учун махсус мўлжалланган машиналарга 1,2 млрд доллар сарфланган. Автомобилларнинг эҳтиёт қисмлари учун 608,9 млн доллар тўланган.
Шунингдек, автомобиллар, асосан йўловчиларни ташиш учун мўлжалланган автоуловлар (10 ва ундан ортиқ кишини ташишга мўлжалланган транспорт воситаларидан ташқари) 332,5 млн долларга тушган. Саноат учун махсус бўлмаган машиналар ва уларнинг деталларига 1 млрд доллар сарфланган.
Электр алоқаси, овозни ёзиш ва эшиттириш аппаратуралари ва ускуналарига 426,8 млн доллар кетган бўлса, электр машиналари, аппаратлар, асбоблар ва уларнинг эҳтиёт қисмлари 329,4 млн долларга тушган.
Мавзуга оид
16:47 / 30.12.2024
2024 йилда АҚШда уйсизлар сони рекорд даражага етди
08:48 / 25.12.2024
11 ойда 215 млн долларлик электромобил импорт қилинди
08:45 / 24.12.2024
Ўзбекистон ташқи савдо айланмаси салкам 60 млрд долларга етди
10:56 / 22.12.2024