Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда мактаблар «ташвиш тугмалари» билан жиҳозланади
Фото: Shutterstock
Ҳукумат қарори билан Миллий гвардиянинг қўриқлаш хизмати бўлинмалари томонидан қўриқланадиган объектлар рўйхати тасдиқланди.
Шунга кўра, Миллий гвардия манфаатдор ташкилотлар билан биргаликда 2020 йил якунига қадар тасдиқланган рўйхатга асосан объектларни босқичма-босқич қабул қилиб олади ва қўриқланишини таъминлайди.
Қарорга мувофиқ, мактаблар ва диний ташкилотларнинг объектлари “ташвиш тугмалари” билан жиҳозланади.
Банклар ва улар филиалларининг қўриқланишини ташкил этиш шартлари Миллий гвардия ва Марказий банк биргаликда тасдиқлаган қоидаларга асосан белгиланади.
Миллий гвардия қўриқлаш хизмати бўлинмалари томонидан объектларни қўриқлаш билан бир қаторда транзит юкларни, транспортдаги моддий бойликларни, портловчи, радиоактив (заҳарли) ва бошқа воситаларни қуролли қўриқлаш-кузатиш амалга оширилиши мумкин.
Шунингдек, жисмоний шахсларга ва тадбиркорларга тегишли объектлар уларнинг ихтиёрига кўра тузилган шартномаларга асосан қўриқланади.
Мавзуга оид
14:10 / 20.02.2025
Ўқувчиларни тартибга чақирган “зўравон раис” — Қозирободдаги мактабда ўзи нима бўлди?
18:06 / 19.02.2025
Номаълум шахс Тошкентдаги 71-мактабда «қирғин» уюштириш билан таҳдид қилди
15:15 / 14.02.2025
Ҳар бир туман ва шаҳарда камида биттадан инклюзив мактаб ташкил этилади
14:01 / 13.02.2025