Технологии | 22:46 / 17.01.2017
20937
1 дақиқада ўқилади
Samsung Galaxy S8 савдога чиқадиган сана маълум қилинди
Samsung компанияси ўзининг янги флагман смартфони Galaxy S8’ни 15 апрелда савдога чиқармоқчи. Бу ҳақда Жанубий Корея ОАВга иқтибос келтирган ҳолда International Business Times нашри хабар бермоқда.
Янги смартфон тақдимоти аввал тахмин қилингандек, Барселонадаги Mobile World Congress кўргазмаси доирасида эмас, балки 29 март куни бўлиб ўтади.
Қурилма икки вариантда – 5,7 ва 6,2 дюймли диагонал билан таклиф қилинади. Иккала модель ҳам босиш кучини фарқлайдиган чети эгилган экранлар билан жиҳозланади.
Тахмин қилинишича, смартфоннинг нархи 849 долларни ташкил қилади.
Мавзуга оид
11:28 / 10.11.2024
Дунё бўйлаб энг кўп сотилаётган смартфонлар номи маълум қилинди
21:57 / 26.09.2024
Samsung ходимлари радиацияга учрагани туфайли компания жаримага тортилди
22:24 / 19.09.2024
Samsung’нинг Ҳиндистондаги заводи ходимлари иш ташлаш эълон қилди
21:48 / 18.09.2024