Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Корзинка маҳсулотлари энди Market Yandex Go платформасида: хизмат уларни янги шаҳарларга етказишда ёрдам беради
Энди Корзинка маҳсулотларини Market Yandex Go орқали буюртма қилиш мумкин. Ушбу ҳамкорлик доирасида ритейлер товарлари Корзинканинг ўз етказиб бериш хизмати ҳали ишламаётган Ўзбекистон шаҳарларига етказиб берилади. Market Yandex Go тармоқ маҳсулотлари намойиш этилган биринчи онлайн майдонга айланди.
Фото: Yandex
Эндиликда фойдаланувчилар Корзинка маҳсулотларини, шу жумладан, “365 кун” ва “Iz Korzinki” хусусий савдо белгилари остидаги товарларни Market Yandex Go платформасининг алоҳида дўконидан топишлари мумкин. Айни пайтда харидорларга озиқ-овқат, маиший кимё, гигиена воситалари ва бошқа кундалик эҳтиёж товарлари тақдим этилган. Келгусида ассортимент кенгайиб боради ва харидорлар учун бирламчи эҳтиёж товарлари, масалан, шакар, ун, ёғ, ёрмалар, макарон маҳсулотлари ҳам мавжуд бўлади.
Корзинка маҳсулотларини Market Yandex Go платформасидаги бошқа маҳсулотларга қўшиб сотиб олиш мумкин – ҳаммаси битта буюртмада расмийлаштирилади. Харидорлар уни энг яқин буюртмаларни топшириш пунктидан мустақил равишда олиб кетиши ёки тўғридан тўғри эшиккача курер орқали етказма расмийлаштириши мумкин.

Ҳамкорлик ритейлернинг ўз онлайн савдосини оширишга ёрдам бериб, Корзинка тармоғига Market Yandex Go логистика инфратузилмасидан фойдаланган ҳолда аудитория қамровини кенгайтириш, янги электрон тижорат форматларини синовдан ўтказиш ва бутун мамлакат бўйлаб товарларни етказиб бериш имкониятини тақдим этади.
“Market Yandex Go билан ҳамкорликни йўлга қўйган ҳолда, биз ҳали Корзинка тармоғининг ўз етказиб бериш хизмати фаолият юритмайдиган ҳудудлардаги харидорларга маҳсулотларимиздан фойдаланиш имкониятини яратамиз. Биз бутун мамлакат бўйлаб мижозларга яқинроқ бўлишга ва уларга севимли маҳсулотларини ўзлари учун қулай форматда сотиб олиш имкониятини тақдим этишга интиламиз”, — деб таъкидлади Корзинка бизнес лойиҳа менежери Шерзод Ҳошимов.

Ҳозирда Market Yandex Go Ўзбекистоннинг барча ҳудудларини қамраб олган бўлиб, бутун мамлакат бўйлаб 350 та БТП иш юритмоқда, курер орқали етказиб бериш хизматидан эса ҳар куни миллионлаб кишилар фойдаланиб келмоқда.
“Aйни пайтда Market Yandex Go нафақат шунчаки онлайн платформа, балки Ўзбекистоннинг энг йирик брендлари учун технологик ҳамкор ҳамдир. Биз бизнесларга бутун мамлакат бўйлаб онлайн савдо каналларини ривожлантириш ва ўзини танитишга ёрдам берамиз. Илк ташқи онлайн майдонча сифатида Корзинка айнан бизни танлаганидан ғоятда мамнунмиз”, — дея изоҳ берди Market Yandex Go тижорат директори Дмитрий Сергеев.
Реклама ҳуқуқи асосида
Мавзуга оид
00:01 / 16.11.2025
Солиқ қўмитаси Yandex яширин солиқ имтиёзи олгани тўғрисидаги хабар бўйича изоҳ берди
17:00 / 14.08.2025
Yandex Тошкентда AI мутахассислари тайёрлашни бошлади
14:02 / 24.07.2025
Nescafé’дан илк қаҳва, банкрот бўлган Кia ва YandexMoney очилиши – 24 июл дунё бизнеси тарихида
16:38 / 13.06.2025