Иқтисодиёт | 00:01 / 16.11.2025
3646
1 дақиқада ўқилади

Солиқ қўмитаси Yandex яширин солиқ имтиёзи олгани тўғрисидаги хабар бўйича изоҳ берди

Қайд этилишича, 2025 йил январь-сентябрь ойларида хизмат кўрсатиш соҳасида энг кўп солиқ тўлаган топ 20 корхона рўйхатида “YandexGo UB” МЧЖ ҳам бор.

Фото: Солиқ қўмитаси

Ижтимоий тармоқларда “Yandex яширин солиқ имтиёзи олдими?” мазмунидаги хабар тарқалди. Солиқ қўмитаси ушбу хабарга расмий муносабат билдирди.

Қайд этилишича, 2025 йил январь-сентябрь ойларида хизмат кўрсатиш соҳасида энг кўп солиқ тўлаган топ 20 корхона рўйхатида “YandexGo UB” МЧЖ ҳам бор.

“Қўшилган қиймат солиғи тўловчи ушбу корхонанинг шу йилда 9 ойлик даромади ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 45,5 фоизга ошган. Бироқ МЧЖ томонидан “М маркет” маркетплейсини маҳаллий бозорга киритилиши ҳисобига асосий харажатлари кўпайган”, дейилади расмий муносабатда.

Солиқ қўмитасининг билдиришича, бу корхона тақдим этган солиқ ҳисоботлари таҳлилига кўра, жорий йилги харажатларнинг даромаддаги улуши ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 51,1 фоизга ортган дегани.

Натижада 2024 йил 9 ойига нисбатан жами солиқ тушумлари 14,3 миллиард сўмга, шундан фойда солиғи бўйича тушумлари 24,1 миллиард сўмга камайган.

Тайёрлаган:  Дилшодбек Асқаров

Мавзуга оид