Ўзбекистон | 17:00 / 14.08.2025
2762
2 дақиқада ўқилади
Реклама

Yandex Тошкентда AI мутахассислари тайёрлашни бошлади

Yandex Uzbekistan Тошкентда Yandex ML School фаолиятини бошлади. Бу марказ AI, машинани ўрганиш (Machine Learning), математика ва маълумотлар таҳлили бўйича юқори малакали мутахассислар тайёрлашга ихтисослашган бўлиб, дарслар Yandex мутахассислари, ОТМ профессорлар ва ML соҳасида тажрибага эга экспертлар томонидан олиб борилади.

Фото: Yandex

Yandex ML School ҳар йили AI соҳасида senior даражасидаги мутахассисларни тайёрлаб, улар орқали мамлакатда инновацион ечимлар, технологик маҳсулотлар ва илмий тадқиқотлар ривожига туртки бериши режалаштирилган.

Дастур Яндекснинг “Маълумотларни таҳлиллаш мактаби” (ШАД) тажрибасига асосланган. У назария ва амалиётни уйғунлаштирган ҳолда тузилган:

  • Саноқли эмас, балки чиқишга йўналтирилган кадрлар тайёрланади
  • Талабалар саноатдан олинган ҳақиқий масалаларни ечадилар
  • Воркшоплар, индустриал уикендлар, мунтазам фидбек тизими жорий этилган

Таълим дастури халқаро андозаларга жавоб берадиган форматда ташкил этилган: офлайн, тўлиқ бепул ва инглиз тилида олиб борилади. Дарслар октябр ойида старт олади.

Дарсларни Yandex мутахассислари, Ўзбекистон ОТМлари профессорлари ва ML соҳасида тажрибага эга экспертлар ўтказадилар. Ҳафталик юклама 20–30 соатни ташкил этиб, дарслар асосан кечқурун бўлади.

Ўзбекистон рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов таълим ташаббусининг аҳамияти ҳақида шундай таъкидлади:

"Сунъий интеллект соҳасида кадрлар тайёрлаш — бу нафақат таълим, балки иқтисодиётни рақобатбардош қилишга қаратилган стратегик инвестиция. Yandex ML School каби лойиҳалар орқали ёшларимиз глобал технология бозорида ўз ўрнини топиши мумкин".

Унинг сўзларига кўра, AI соҳасида сифатли таълим имкониятларининг кенгайиши мамлакатнинг барқарор ривожланиши учун муҳим омил ҳисобланади.

Мактабга қабул қилиш учун:

  • Онлайн тестни топшириш;
  • Тестдан муваффақиятли ўтганлар учун Тошкентдаги суҳбат (сентябрнинг иккинчи ярмида);
  • Дарслар — 2025 йил октябрда бошланади.

Аризалар 10 сентябргача қабул қилинади.

Батафсил маълумот ва рўйхатдан ўтиш: mlschool.yandex.uz

Реклама ҳуқуқи асосида

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид