Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
1-синф ўқувчилари учун информатика фани жорий этилади
Янги ўқув йилидан 1-синф ўқувчилари учун информатика ва ахборот технологиялари фани жорий этилади. Бу мактабгача ва мактаб таълими вазирининг "Умумий ўрта таълим мактаблари учун 2023/2024 ўқув йилига мўлжалланган таянч ўқув режани тасдиқлаш тўғрисида"ги буйруғида назарда тутилган.
Фото: Kun.uz
Республика таълим марказига таянч ўқув режа асосида тегишли тақвим-мавзу режаларини ишлаб чиқиш, 1-синф информатика ва ахборот технологиялари фанини ўқитиш методикаси, ўқув дастури, давлат таълим стандартлари ва тақвим-мавзу режаларини амалиётга татбиқ этиш бўйича вазирликка таклиф киритиш топширилди.
А.Авлоний номидаги педагогларни касбий ривожлантириш ва янги методикаларга ўргатиш миллий-тадқиқот институтига:
- бошланғич синф ўқитувчилари учун 1-синф информатика ва ахборот технологиялари фанини замонавий методикалар асосида ўқитиш ва ўргатиш бўйича қисқа муддатли ўқув курслари дастурини ишлаб чиқиш;
- умумий ўрта таълим мактабларидаги 1-синф информатика ва ахборот технологиялари фанини ўқитадиган бошланғич синф ўқитувчиларини қисқа муддатли ўқув курсларига қамраб олиш графигини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;
- 2023 йил 25 августга қадар бошланғич синф ўқитувчилари учун информатика ва ахборот технологиялари фани мазмун-моҳияти бўйича қисқа муддатли ўқув курслари самарали ташкил этилишини мувофиқлаштириш вазифалари юклатилди.
Мавзуга оид
20:43 / 09.11.2024
Информатика фани ўқитувчилари ҳам аттестация имтиҳонидан норози
11:07 / 18.09.2023
«Орзум олимпиадада медал олиш эди» — Ўзбекистон учун тарихий натижа қайд этган информатика олимпиадачилари билан интервю
14:59 / 11.09.2023
Ўзбекистон 2026 йилги Халқаро информатика олимпиадасига мезбонлик қилиши мумкин
15:16 / 03.09.2023