9 сентябрь куни Тошкент шаҳрида халқаро фан олимпиадалари ғолиб, совриндорларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Тадбирда ғолиб ўқувчилар ва уларнинг устозлари 2 миллиард 686 миллион сўм пул мукофоти билан тақдирланди, деб хабар беради Kun.uz мухбири.

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги маълумотига кўра, 2023 йил ҳисобидан Ўзбекистон 5 та нуфузли халқаро фан олимпиадасида қатнашиб, 2 та олтин, 1 та кумуш ва 10 та бронза, жами 13 та медални қўлга киритган. 

Жумладан, БААда ўтказилган 34-Халқаро биология (IBO), Япония мезбонлик қилган 64-Халқаро математика олимпиадаларида (IMO) 3 тадан бронза, Токиодаги 53-Халқаро физика олимпиадасида (IPhO) 1 та бронза, Швейцариядаги 55-Халқаро кимё олимпиадасида (IChO) 2 та олтин, 1 та кумуш ва 1 та бронза медали қўлга киритилган.

Шунингдек, Венгриянинг Сегад шаҳрида ўтган 35-Халқаро информатика олимпиадасида (ИОИ) 2 та бронза медали ютилган. Қайд этиш жоиз, Ўзбекистон Халқаро информатика олимпиадасида кўп маротаба иштирок этган, аммо бунгача бирорта медал қўлга киритмаганди

Таъкидланишича, 2026 йилги Халқаро информатика олимпиадасига Ўзбекистон мезбонлик қилиши кутилмоқда.

Бундан ташқари, йил давомида Ўзбекистон ўқувчилари турли минтақавий халқаро олимпиадаларда иштирок этиб, жами 52 та медални ўзиники қилган.

Халқаро фан олимпиада ғолибларига жами 1 миллиард 89 миллион сўм, уларнинг ўқитувчиларига 875 миллион сўм берилди. Минтақавий миқёсидаги олимпиадада ютганларга эса 130 миллион сўм, устозларига 593 миллион сўм пул мукофоти топширилди. 

Эслатиб ўтамиз, президентнинг 2019 йилдаги қарорига кўра, нуфузли халқаро фан олимпиадаларида ғолиб бўлганлар қуйидаги миқдорда мукофотланиши белгиланган: