Жамият | 19:30 / 13.07.2020
17844
3 дақиқада ўқилади

Ўн ёшли қизига қўшилиб, унинг дарди билан курашаётган она: “Ўкириб-ўкириб йиғлагим келади, аммо...”

Паст Дарғом тумани Тўртбоғ маҳалласида истиқомат қилувчи Танзила Тожиева ўн ёшли қизининг оғир хасталик билан курашаётгани тўғрисида хабар берди. Маълум бўлишича, оила шу вақтга қадар бировдан кўмак сўрамаган. Аммо ушбу синов онани нафақат руҳан синдирган, балки моддий томондан ҳам оилани оғир ҳолатга тушириб қўйган.

Video thumbnail
{Yii::t(}
Ўтказиб юбориш 6s

– 2017 йилда қизим Шодиябегимнинг ҳолати кутилмаганда оғирлашиб қолди, – дейди Т.Тожиева. – Самарқанд вилоят кўп тармоқли болалар шифохонасида ўткир лимфобласли лейкоз ташхисини қўйишди. Содда тил билан айтганда, шифокорлар қизимнинг “оққон” бўлганини маълум қилди. Дастлаб тушкунликка тушмадик, бутунлай соғайиб кетиши учун мунтазам даволатиб турдик. Аммо маълум вақт ўргандан сўнг қизимнинг аҳволи янада ёмонлашгани маълум бўлди. Хасталик асорати ортиб, кўзнинг тўр пардаси жойидан кўчибди. Натижада, ўнг кўзи бутунлай кўрмай қолди.

“Инсоннинг боласи оғриб турса, кўзига ҳеч нарса ҳам кўринмас экан. Ношукурчилик бўлмасин-у, топганимиз қизимнинг даволаниши учун кетяпти. Аввалига қариндошларимиз қарашиб турди, барака топишсин. Аммо ҳамманинг ҳам ўз ташвиши, рўзғори бор. Сўнгги пайтларда жуда қийналиб қолдик” дейди Танзила опа.

RlpRa3upya1UMsH7EUcekYG39H0qEqWR.jpg (1280×960)

Шодиябегимни йўқлаб борганимизда, у айни вақтда вилоят кўп тармоқли болалар шифохонаси гематология бўлимида лейкоз хасталиги учун навбатдаги муолажаларини олаётган экан. Шунинг баробарида, хасталик иккинчи кўзига ҳам салбий таъсир қила бошлабди. Биз Танзила опа билан Самарқанд шаҳридаги кўз касалликлари бўйича хусусий шифохонада суҳбатлашдик. Билдикки, Шодиябегим навбатдаги кўз операциясига тайёрланиб турган экан.

TP8bDZNrr9VpqPg59z9pUgzq9fb3j0aY.jpg (1280×926)

– Ўкириб-ўкириб йиғлагим келади, аммо бунга ҳаққим йўқ, – дейди Танзила опа. – Қизим оғир хасталик билан курашяпти, мен эса бу дардни бутун вужудим билан ҳис этяпман. Шодиябегимнинг руҳи синмаслиги учун ҳам йиғламаслигим керак, у ҳамма нарсани тушуниб қолди...

Шодиябегим лейкоз хасталигидан даволаниши учун зарур бўлган 50 миллион сўм маблағ ҳозир бу оилада йўқ. Шу сабабли саховатли инсонлар кўмагига муҳтожлик сезишмоқда. Яхшилик қилинг, ажрини олинг!

Пластик карта рақами:

8600 0423 8224 0876 (Агробанк, амакиси Алишер Тожиев номида)

9860 0303 2043 0504 (Ҳумо, амакиси Алишер Тожиев номида)

Сбербанкдан очилган пластик карта:

5336 6900 0166 4756

Телефон: +998932351214

Тайёрлаган:  Исомиддин Пулатов

Мавзуга оид