Ўзбекистон | 13:53 / 16.02.2024
14629
4 дақиқада ўқилади

17 феврал куни ҳам қатор ҳудудларда ёмғир ва қор ёғиши кутилмоқда

Ҳафта охирида ҳарорат пасайиши давом этади.

Фото: Kun.uz

«Ўзгидромет» 17 феврал, шанба куни кутилаётган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.

Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Йўлларда яхмалак кузатилади. Шамол ғарбдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси –3...–5 даража, кундузи –1 ...+1 даража бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Йўлларда баъзи жойларда яхмалак кузатилади. Шамол шарқдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 17–22 метр/секундгача кучаяди, айрим жойларда баъзида 25–28 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси –11...–16 даража, Устюртда –17...–20 даражагача, кундузи –3...–8 даража; Хоразм вилоятида кечаси –11...–16 даража, кундузи –1...–6 даража бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Йўлларда баъзи жойларда яхмалак кузатилади. Шамол шарқдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 17–22 метр/секундгача кучаяди, айрим жойларда баъзида 25–28 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 0...–5 даража, кундузи –3...+2 даража; чўл ҳудудларда кечаси –11...–16 даража, кундузи –3...–8 даража бўлади.

Тошкент, Сирдарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Йўлларда баъзи жойларда яхмалак кузатилади. Шамол ғарбдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 17–22 метр/секундгача кучаяди, айрим жойларда баъзида 25–28 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси –3...–8 даража, кундузи –3...+2 даража бўлади.

Самарқанд, Жиззах вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда қор ёғади, айрим жойларда кучли бўлиши мумкин. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Йўлларда баъзи жойларда яхмалак кузатилади. Шамол ғарбдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 17–22 метр/секундгача кучаяди, айрим жойларда баъзида 25–28 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси –3...–8 даража, кундузи –3...+2 даража бўлади.

Қашқадарё вилоятида ҳаво бир оз булутли бўлади, ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади, айрим жойларда кучли бўлиши мумкин. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 17–22 метр/секундгача кучаяди, айрим жойларда баъзида 25–28 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси ва кундузи +3...+8 даража бўлади.

Сурхондарё вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, ёмғир ёғади, айрим жойларда кучли бўлиши мумкин. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 17–22 метр/секундгача кучаяди, айрим жойларда баъзида 25–28 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси ва кундузи +7...+12 даража бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Йўлларда баъзи жойларда яхмалак кузатилади. Шамол ғарбдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 17–22 метр/секундгача кучаяди, айрим жойларда баъзида 25–28 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси ва кундузи 0...+5 даража бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор), баъзи жойларда кучли бўлади, туман тушиши мумкин. Йўлларда баъзи жойларда яхмалак кузатилади. Қор кўчиши хавфи бор. Шамол ғарбдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади, айрим жойларда 17–22 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси –3...–8 даража, кундузи 0...–5 даража бўлади.

Мавзуга оид