Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳафта давомида қандай об-ҳаво кутилмоқда?
Ҳафтанинг сешанба-чоршанба кунлари юртимизга навбатдаги нам ҳаво оқимлари кириб келиши кутилмоқда. Жала ёғиши оқибатида сел келиши ва сув босиши хавфи юзага келади. 28-30 май кунлари асосан қуруқ об-ҳаво ҳукм суради, Қизилқум чўлларида ҳарорат максимумлари ҳатто +42 даражагача кўтарилиши мумкин.
Бироқ ушбу жазирама атиги бир кун бўлиб, якшанба куни минтақага навбатдаги намлик кириб келади ва ҳудудларда ҳарорат пасайиб кетади. Ёғинлар ушбу ҳафтада кўплаб вилоятларга ўз қувватини улашади. Айниқса Тошкент вилоятида кўп миқдорда ёғин тушиши кутилмоқда, сел-сув босиш хавфи вилоятда ошиши мумкин.