Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон Хитойга ерёнғоқ экспорт қилишни бошлади
Ўзбекистондан Хитойга ерёнғоқ экспорт қилиш бошланди. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Хитойдаги элчихонаси Kun.uz'га маълум қилди.
«Жорий йил май ойидан бошлаб Хитой бозорига Ўзбекистонда етиштирилган ерёнғоқни экспорт қилишни бошлаган «Global Export Company» МЧЖ ва Хитойнинг йирик дистрибьютерлик компанияси ўртасида имзоланган шартномага кўра Хитойга 1 миллион АҚШ доллари миқдорига тенг маҳсулот етказиб берилди», дейилади хабарда.
Маълумот учун, Хитой нафақат ерёнғоқ етиштириш бўйича дунё етакчиси, балки унинг йирик истеъмолчиси ҳам ҳисобланади. Масалан, 2019 йилда Хитойнинг тозаланган ерёнғоқ импорти ҳажми 405 минг тоннани ташкил этган. Бу 285 миллион АҚШ доллари миқдорига тенг.
Сенегал, Эфиопия, Судан, Ҳиндистон ва АҚШ Хитой бозорига ерёнғоқ етказиб берадиган асосий мамлакатлар эди. Энди эса Хитойга ерёнғоқ етказиб берадиган экспортчи давлатлар қаторига Ўзбекистон ҳам қўшилди.
2019 йил ноябрь ойида Ўздавкарантин ва Хитой бош божхона бошқармаси ўртасида Хитойга ўзбек ерёнғоғи экспорт қилинишига қўйиладиган фитосанитар талаблар тўғрисида протокол имзоланганди. Ўзбекистоннинг Хитойдаги элчихонаси кўмагида имзоланган бу келишув ерёнғоқ экспорти бўйича йўналиш очилишига имкон яратди.
Ўзбекистон элчихонасининг маълумот беришича, Хитой бозарига жами 14 турдаги маҳсулотлар экспортини кўзда тутадиган фитосанитария талаблари бўйича идоралараро протоколлар имзоланган. Улар орасида гилос, қовун, аччиқ қалампир, анор, мош, кунжут, майиз, қуритилган ўрик, ёнғоқ, аччиқ ва ширин ўрик данаги, асал ва бошқа маҳсулотлар бор.
Мавзуга оид
22:20 / 09.05.2026
Ўзбекистон-Қозоғистон чегарасида навбат юзага келди
22:02 / 02.05.2026
Ўзбекистон ва Қирғизистон “Қамбарота ГЭС-1” қурилиши бўйича музокара ўтказди
17:29 / 02.05.2026
Ўзбекистон ташқи қарзи 2025 йилда 18 млрд долларга ошди. Бу рекорд кўрсаткич
11:48 / 16.04.2026