Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳафта охирида ҳудудларда ёмғир ёғади
Шанба-якшанба кунлари Ўзбекистоннинг аксарият ҳудудларида ёмғир ёғади. Ҳаво ҳарорати +19…+25 даража атрофида бўлади.
Фото: Kun.uz
Ўзбекистонда ҳудудларда дам олиш кунлари ёғингарчилик кузатилади, дея хабар бермоқда Ўзгидромет.
Жума кундузи республика бўйича баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ кузатилиши мумкин. Тошкент, Сирдарё вилоятларида ва Фарғона водийси вилоятларида ёғингарчиликсиз об-ҳаво сақланиб туради.
4 апрел, шанба куни Тошкент, Самарқанд, Сирдарё, Жиззах вилоятларида, Фарғона водийсида, шунингдек, республика жанубидаги тоғолди ва тоғли ҳудудларда ёмғир ёғади, баъзи жойларда момақалдироқ билан кузатилади. Республиканинг қолган ҳудудларида ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати +20…+25 даража бўлади.
Якшанба куни республика бўйича баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Республика шимолида, жанубида ва чўл ҳудудларда шамол тезлиги 13–18 метр/сониягача кучайиши кутилмоқда.
Тоғолди ва тоғли ҳудудларда сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. Тоғларда қор кўчиши хавфи бор.
Тошкент шаҳрида жума куни ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат +22…+24 даража бўлади. Шанба куни вақти-вақти билан ёмғир ёғади, момақалдироқ кузатилиши ва шамол 10–12 метр/сониягача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси +15…+17, кундузи +19…+21 даража бўлади.
Якшанба куни кечаси ва эрталаб ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Кундузи ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечаси +13…+15, кундузи +22…+24 даража бўлади.