Жаҳон | 15:55 / 07.04.2021
29733
2 дақиқада ўқилади

Эрдўған билан учрашув вақтида Еврокомиссия раисига ўтириш учун курси берилмади

Урсула фон дер Ляйенга Туркия ташқи ишлар вазири Мавлут Човушўғлу ўтирган диваннинг қаршисидаги диванга ўтириш таклиф қилинган.

Фото: Видеодан кадр

Туркияда президент Ражаб Тоййиб Эрдўған ва Евроиттифоқнинг икки раҳбари ўртасидаги учрашув вақтида Еврокомиссия раиси Урсула фон дер Ляйенга ўтириш учун курси берилмади. Бу ҳақда Washington Post хабар бермоқда.

 Эълон қилинган видеолавҳада намоён бўлишича, Анқарадаги мажлислар залида Эрдўған ва Европа кенгаши президенти Шарл Мишел зарҳал курсиларга ўтиришган, Европа комиссияси раиси Урсула фон дер Ляйен эса қаерга ўтиришни билмай туриб қолган.

Шундан сўнг унга Туркия ташқи ишлар вазири Мавлут Човушўғлу ўтирган диваннинг қаршисидаги диванга ўтириш таклиф қилинган.

Video thumbnail
{Yii::t(}
Ўтказиб юбориш 6s

Аввалроқ Туркия мамлакатнинг аёлларни зўравонликдан ҳимоялаш ҳақидаги Истанбул конвенциясидан чиқишга қарор қилганди.

Европа кенгашининг Истанбулда имзоланган конвенцияси оилада аёлларга нисбатан зўравонликнинг олдини олиш ва унга қарши курашишга қаратилган. Бироқ турк консерваторлари бу конвенция оилавий қадриятларга путур етказади, деб ҳисобламоқдалар.

Европа иттифоқи Туркиянинг ҳужжатдан чиқишидан афсусдалигини билдирган.

Тайёрлаган:  Дилшод Аскаров

Мавзуга оид