Ўзбекистон | 12:16 / 14.07.2018
61331
1 дақиқада ўқилади

Каттақўрғон шаҳар ИИБ бошлиғи ишдан олинди

Каттақўрғон шаҳар Ички ишлар бўлими бошлиғи Илёс Абдуқаҳҳоров ишдан бўшатилган. Ички ишлар вазирлиги сайтида келтирилган маълумотга кўра, подполковник Фарҳод Эшбоевич Жўраев Самарқанд вилояти ИИБ бошлиғи лавозимига тайинланган.

Жўраев Фарҳод Эшбоевич

Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг 3 июнь куни Каттақўрғон шаҳар ИИБ биносида ИИБ Жиноят-қидирув бўлими терговчиси Санъат Умаров гумондор аёлни таҳқирлаб ечинишга мажбурлаганди.

Ўзбекистон ИИВ мазкур ҳолатга муносабат билдирган ва Санъат Умаров ички органлари ходимлари сафидан бўшатилганлигини маълум қилганди.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати Қодир Жўраев Каттақўрғонда юз берган воқеага кескин муносабат билдириб, “шаҳар раҳбарлари истеъфо бериши мақсадга мувофиқ бўлишини” айтганди .

Мавзуга оид