Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда «Бизнес аёллар» давлат дастури тасдиқланади
Президентнинг “2022-2024 йилларга мўлжалланган “Бизнес аёллар” давлат дастурини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Фото: Norma.uz
Ўзбекистонда хотин-қизларнинг ижтимоий, иқтисодий фаоллигини ривожлантириш бўйича 2022-2024 йилларга мўлжалланган “Бизнес аёллар” дастури тасдиқланади.
Қуйидагилар дастурни амалга оширишнинг устувор йўналишлари этиб белгиланади:
- республика миқёсида хотин-қизларнинг тадбиркорлик соҳасидаги фаолияти барқарорлигини таъминлаш ҳамда ўз фаолиятини самарали ташкил этиши учун имкониятларини кенгайтириш, ушбу соҳада ишбилармонлик муҳитини яхшилашга оид ягона давлат сиёсати самарали амалга оширилишини таъминлаш;
- тадбиркорлик билан шуғулланиш истагида бўлган хотин-қизлар ташаббусларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, ўз томорқасида гул ва мева-сабзавот етиштириш учун иссиқхона қуриш, чорвачилик, паррандачилик, балиқчилик ва асаларичиликни йўлга қўйишда имтиёзли кредитлар ва субсидия ажратиш ҳамда тадбиркорлик фаолиятини ташкил этиш ва амалга ошириш ҳар бир босқичида мутасадди идоралар томонидан тизимли амалий ёрдам кўрсатилишини таъминлаш;
- тадбиркорлик ва даромад келтирадиган меҳнат фаолияти билан шуғулланмаган хотин-қизларга тегишли фаолият турини ташкил қилишга амалий ёрдам кўрсатиш;
- хотин-қизларнинг тадбиркорликка бўлган ташаббусини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, республика миқёсидаги тадбиркорлик субъектлари орасидаги улушини 40 фоизга ошириш;
- хотин-қизларнинг тадбиркорлик қилиш борасидаги фаолиятида улар олдидаги қатор тизимли ва бюрократик тўсиқларни бартараф этиш.
Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби, Савдо-саноат палатаси, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси билан биргаликда:
- ҳар бир маҳаллада ишсиз деб эътироф этилган ва ишлаш ёки тадбиркорлик қилиш истагини билдирган хотин-қизлар бирламчи рўйхатини шакллантиради;
- шакллантирилган рўйхат асосида Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби ҳудудий филиаллари, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги қошидаги “Ишга марҳамат” мономарказлари, Савдо-саноат палатасида касб-ҳунарга (меҳнат биржасининг мавжуд бўш иш ўринларидан келиб чиққан ҳолда) ва тадбиркорликка ўқитиш ишларини ташкил этади.
Шундай тартиб ўрнатиладики, тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича туман (шаҳар) ҳокими ёрдамчилари тавсиясига асосан нодавлат таълим ташкилотлари (НТТ) ҳамда Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби ўқув курсларига йўналтирилган ёшлар ва хотин-қизлар учун Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлигининг ҳудудий бошқармалари томонидан уч томонлама шартнома (агентлик ҳудудий бошқармаси – НТТ ёки Олий мактаб - фуқаро) асосида ўқув курслари қийматининг 70 фоизи (бироқ 1 млн сўмдан ошмаган қисми) компенсация қилиб берилади.
Бунда, “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари” ва “Темир дафтар”га киритилган ёшлар ва хотин-қизларни Олий мактаб томонидан ўқитиш ишлари тўлиқ бепул амалга оширилади.
Мавзуга оид
15:45 / 19.02.2026
Ўзбекистонда автобанлар ташкил этиш вазифаси давлат дастурига киритилди
16:46 / 17.02.2026
Электромобил эгалари машинасини қувватлашда субсидия олади
17:47 / 16.02.2026
Педофилия учун умрбод қамоқ жазоси киритилади — Давлат дастури
17:38 / 16.02.2026