Жамият | 12:03 / 23.10.2025
3381
1 дақиқада ўқилади

Газ тармоқларига «газ насоси» ўрнатиш тақиқланади: хатарлар ҳақида огоҳлантириш берилди

Ижтимоий тармоқларда табиий газ босимини сунъий ошириш мақсадида «газ насоси» қурилмаларини ўрнатиш тарғиб этилмоқда. Ҳукумат қарори билан, бундай қурилмаларни газ тармоқларига улаш қатъиян тақиқланган.

Фото: Ижтимоий тармоқлар

Вазирлар Маҳкамасининг 319-сонли қарори (129-банд) талабларига мувофиқ, газ қувурлари, газ тақсимлаш шохобчалари ва газ тақсимлаш тармоқларининг технологик иш режимига халал берувчи қурилмалар — жумладан, «газ насос»ларини ўрнатишга рухсат йўқ.

Ўзэнергоинспекция томонидан ўтказилаётган назорат тадбирларида ушбу қоидабузарлик ноқонуний фойдаланиш сифатида баҳоланиб, истеъмолчига нисбатан истеъмол қилинган газ ҳажмларини қайта ҳисоблаш, жарима қўллаш белгиланади

Айрим ҳолатларда етказилган зарар миқдорига қараб, иш жиноий жавобгарлик масалаларига ҳам бориб етиши мумкин.

Мутахассислар бундай қурилмалардан фойдаланиш ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузиши, портлаш ва бошқа бахтсиз ҳодисаларга олиб келиши эҳтимолини қайд этмоқда.

Истеъмолчиларга тавсия:

  • газ ускуналарига ўзбошимчалик билан аралашманг, фақат ваколатли мутахассисга мурожаат қилинг.
  • босим паст бўлса, газ таъминоти ташкилотига расмий шикоят/ариза қолдиринг.
  • қонунбузарлик ҳолатларини 112 рақами (ёки маҳаллий диспетчер хизматлари) орқали хабар қилинг.
Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид